Ақлий марказлар рейтинги ҳар йили эълон қилинади. 2020 йил ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб 11 минг 175 та ақлий марказ мавжуд.
Тадқиқотда ақлий марказлар вакиллари, шунингдек, тўрт мингга яқин журналист, сиёсатчи, иқтисодий ва сиёсий экспертлар иштирокида ўтказилган сўровга асосланади.
Рейтингда иштирок этувчи марказлар глобал ва минтақавий таъсир даражаси бўйича, шунингдек, тадқиқотлар йўналиши бўйича жойлаштирилган.
Биз учун асосий номинацияда — “Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида энг яхши ақлий марказлар” рейтингида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 58 та ақлий марказ рўйхатида 10-ўринни эгаллади.
Марказий Осиёдаги энг яхши 10 та ақлий марказ рўйхатига Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти, Кавказ илмий-тадқиқот маркази (Озарбайжон), Aфғонистон тадқиқот ва баҳолаш гуруҳи, Кавказ тинчлик, демократия ва тараққиёт институти (Грузия), Сиёсий тадқиқотлар институти (Грузия), Иқтисодий тадқиқотлар институти (Қозоғистон), Оғахон фонди (Aфғонистон), Aрманистон миллий ва халқаро тадқиқотлар маркази, Осиё фонди (Aфғонистон), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Ўзбекистон) киритилган.
Рейтингда Aфғонистон (46), Aрманистон (32), Озарбайжон (20), Грузия (36), Қозоғистон (43), Қирғизистон (29), Тожикистон (9) ва Ўзбекистон (13) ақлий марказлари ўрин олган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
жамоатчилик билан алоқалар хизмати