Бу ҳақда мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Алишер Абдусаломов ва Корея Республикаси истеъмолчилар агентлигининг халқаро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Ким Чон Хён ўртасида ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

Тадбирда Корея Республикаси истеъмолчилар агентлиги томонидан таклиф этилаётган «Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш» («Improving and Specializing Consumer Affairs in Uzbekistan») лойиҳаси хусусида фикр алмашилди.

Мазкур агентлик вакиллари Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан истеъмолчилар сиёсати бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилаётганлигини маълум қилди. Лойиҳа грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мулоқотда 2013 йилдан буён Корея Республикаси истеъмолчилар агентлиги ва KOICA билан ҳамкорликда кадрлар алмашинуви бўйича турли дастурлар, жумладан, таклифнома асосида Ўзбекистонда мутасадди вазирлик ва идоралар ходимлари учун давлат бошқаруви бўйича ўқув дастурларини амалга ошириб келинаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Корея Республикаси истеъмолчилар агентлиги вакиллари томонидан жорий йил июнь ойида жамоатчилик билан алоқаларга бағишланган онлайн-конференция ўтказилиб,унда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.