Мисрда инглиз тилида нашр этиладиган "Сада ал-Билад" газетаси саҳифасида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига бағишланган мақола босилиб чиқди.
Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди. Улар орасида илгари мавжуд бўлган "давлат - жамият – инсон" тамойилини "инсон - жамият – давлат"га ўзгартириш, ушбу тамойилни конституциявий қонунчилик ва конституциявий амалиётда белгилаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг роли ва мақомини Конституция билан мустаҳкамлаш, "жамият ислоҳотлар ташаббускори" тамойили, Конституцияга махсус экологик бўлимларни киритиш, глобал иқлим ўзгаришига доир ҳуқуқий ва бошқа меъёрлар бор.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси