Ўқувчилар, айниқса ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида оммалаштиришни мақсад қилган меморандумга мувофиқ текбол билан ўйнаш учун 10 мингта мактаб босқичма-босқич махсус жиҳозлар билан таъминланади.
Текбол бутун дунёда жуда тез суратларда ривожланиб бораётган спорт турларидан бири саналади. Мазкур спорт тури ёрдамида 5-6 хил спортни мужассамлаштириш мумкин. Бу эса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишда жуда қўл келади.