Хабарда айтилишича, ёнғинни бартараф этиш чоғида қирғиз чегарачилари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи канал сувидан фойдаланишга бизнинг ёнғин-қутқарув гуруҳига рухсат берган. Мазкур вазиятда бу энг самарали ечим эди, чунки сув манбаи воқеа жойидан 150 метр узоқликда жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегаравий тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги регламент мавжуд. Ушбу ҳужжатга кўра, томонлар бундай вазиятларда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.