Ўзбекистон маҳсулотлари жорий йилнинг май ойида “BMB Trade Group” компанияси ва Россиянинг “Флагман” МЧЖ ўртасида имзоланган шартнома доирасида экспорт қилинди. Бу мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консуллигининг Свердловск вилояти ҳукумати билан самарали олиб борган ҳамкорлигининг мевасидир.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ушбу ўзаро фойдали ҳамкорлик Россия томонини экологик тоза маҳсулотлар ва фуқароларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан таъминласа, Ўзбекистон томонида эса барқарор экспорт операциялари ривожиша йўл очади. Бу эса мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.