Қўшимча рейслар киритилганидан келиб чиқиб, қуйидаги йўналишлар бўйича қатнови тўхтатилган: ҲЙ3687/3688 ва ҲЙ9687/9688 Тошкент – Краснодар – Тошкент йўналиши бўйича; ҲЙ9647/9648 Тошкент – Ростов-на-Дону – Тошкент йўналиши бўйича; ҲЙ9825/9826 Наманган – Краснодар – Наманган йўналиши бўйича парвозлар Сочи шаҳрига амалга оширилади.

Компания йўловчилар аэропортларга белгиланган вақтдан олдинроқ келишлари керак экнини билдирди. Шунингдек, Краснодар ва Ростов-на-Дону шаҳарларига/шаҳарларидан аввал бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки 2022 йил 3 мартдан бошлаб ҳар қандай бўш санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгалигини маълум қилди.