Бу ҳақда Россияга коронавирус инфекциясининг олиб кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб хабар қилади.
“Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград йўналишларида темир йўл қатновини 14-июндан бошлаб ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтада бир марталик частотада қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади”, – дейилади хабарда.