Шу билан бирга, йўловчи тури ва фуқаролиги бўйича аввал жорий этилган чекловлар бекор қилинди.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Саудия Арабистонига парвозларда умра мавсуми якунланаётгани сабабли барча зиёратчилар мамлакат қонунчилигига мувофиқ ўз вақтида Саудия ҳудудини тарк этиши шарт.
Шу муносабат билан аэропортлар Саудияга учиб кетаётган йўловчиларда қайтиш авиачиптаси мавжудлигини текшириши, қайтиш чиптаси бўлмаган йўловчилар ҳақидаги маълумотларни эса «Ўзавиация» агентлигига тақдим этиб бориши белгиланди.
Шунингдек, умра зиёратчиларини ташиш ишлари фақат Дин ишлари бўйича қўмитадан лицензия олган туроператорлар орқали амалга оширилиши лозим.
Транспорт вазирлиги тегишли идоралар билан ҳамкорликда вазиятни доимий мониторинг қилиб боришини маълум қилди.