Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондан энг кўп шафтоли экспорт қилинган давлатлар:
Россия - 64,6 минг тонна,
Қирғизистон - 6,4 минг тонна,
Қозоғистон - 4,8 минг тонна,
Туркманистон - 471 тонна,
Беларусь - 261 тонна.
Январь-сентябрь ойларида хорижга экспорт қилинган 76,7 минг тонна шафтолининг 43,6 минг тоннаси ёки қарийб 57 фоизи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келди.
Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти - 6,3 минг тонна, Тошкент вилояти - 6,1 минг тонна, Хоразм вилояти эса - 5,7 минг тоннани ташкил этган.