Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн. дона мобил телефон импорт қилинган.
Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.
Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган.
Ўзбекистон 5 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 846 504 дона
Вьетнам – 128 407 дона
Ҳиндистон – 73 371 дона
БАА – 47 112 дона
Қозоғистон – 4030 дона
Корея – 1 586 дона
Ойлар кесимида телефон импорти:
январь – 129 766 дона
февраль – 284 461 дона
март – 286 056 дона
апрель – 276 362 дона
май – 124 393 дона