Сафар давомида мазкур муассасаларда сақланаётган Ўзбекистонга оид маданий бойликларни ҳамкорликда тадқиқ этиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилган. 

Жорий йилда ушбу келишувларнинг самараси натижасида Марказ ҳамда Берлин Этнология музейи ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонасининг бевосита ҳамкорлигида амалга оширилди.