Ушбу инсонпарварлик ёрдами акцияси EUROUZ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Туркия ва Италия компаниялари томонидан амалга оширилди.

Ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларидан иборат ушбу муҳим юк Ўзбекистонга етказилиши билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширилди.

«Пандемия вақтида ўтказилиб келаётган бошқа кўпчилик акциялар каби, беморлар ва шифокорлар учун айнан нима зарур эканлигини танлашда Миллий палата асосий урғуни инновацияга қаратади. Мазкур ҳолатда ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларининг янги авлоди нафақат COVID-19 билан касалланган беморларга касаллик оғир кечаётган пайтда ёрдам беради, шунингдек, мамлакатимиз шифокорларининг малакаларини оширишни кучайтириш, уларга ускуналар ва даволаш услублари бўйича энг замонавий ишланмалардан бохабар бўлиб туриш имконини ҳам яратади», — дея таъкидлайди Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Замонавий ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларини харид қилиш бўйича Акция EUROUZ — Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Европа- Ўзбекистон (ЕВРОУЗ) Ассоциациясининг мувофиқлашувида ва Çalık Holding (Туркия) и Pietro Fiorentini (Италия) компанияларининг молиявий кўмагида амалга оширилди.

Миллий палата акциялари сирасига жорий йил апрель ойи ўрталарида Ўзбекистонга ўпка касалликларини даволаш учун 4 комплект электр аппаратларининг етказилишини ҳам киритиш мумкин. Бундай аппаратлар Уханда COVID-19нинг оғир формаси билан касалланган беморларни даволашда ўзининг самарадорлигини кўрсатганди.

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати