Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 10,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Туркманистон — 3 197 нафар;
  • Ҳиндистон — 2 846 нафар; 
  • Тожикистон — 1 246 нафар;
  • Хитой — 532 нафар;
  • Жанубий Корея — 428 нафар;
  • Покистон — 377 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 286 нафар;
  • АҚШ — 254 нафар;
  • Афғонистон — 193 нафар;
  • Туркия — 181 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 1 161 нафар.