Сўнгги беш йилда мамлакатимизга 17 мамлакатдан жами 2 минг 620 та электромобил олиб кирилди.
Хусусан, 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда 130 та, 2021 йилда 809 та ва 2022 йил январь-сентябрь ойларида 1629 та электромобил сотиб олинди.
Ўтган беш йил давомида сотиб олинган жами электромобиллар учун 71,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.