Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Тадбирларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.