Россиялик киношунос, радиобошловчи ва шарҳловчи Антон Долин YouTube каналидаги “Meduza Originals” номли шоуда Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Долин Ўзбекистонга ташриф буюриш унинг болаликдаги орзуси эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Мен Ўзбекистонни қадимий, экзотик ва гўзал замин сифатида тасаввур этганман. Лекин, ушбу диёр менда кутганимдан ҳам кўпроқ ёрқин таассурот қолдирди", дея изоҳлади Антон.

Шунингдек, Долин Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекати, буюк астроном Мирзо Улуғбек ва унинг тарихий мероси ҳақида сўзлаб берди.