Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида хориждан Ўзбекистонга 765,3 минг тонна цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 475,2 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 338,5 минг тонна;

Қирғиз Р. – 227,4 минг тонна;

Тожикистон – 189,0 минг тонна;

Туркманистон – 7,1 минг тонна;

Эрон – 3,2 минг тонна.