Ўзбекистонинг Жиддадаги дипломатлари Макка шаҳридаги «Ал-Васам ал-Мадании» ресторанида вақтинча ишлаётган ўзбек ошпазлари билан учрашди.

Суҳбат чоида ватандошларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, жамиятимиз ва бутун мамлакатимиз тараққиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган умумдавлат дастурлари, давлатимиз томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига урғу берилди. Мазкур қарор билан меҳнат мигрантларига тақдим этилаётган имтиёзлар алоҳида таъкидланди.   

Дипломатия ваколатхонаси ходимлари ва ватандошлар ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Бош консуллик ходимлари, шунингдек, ҳамюртларимиз учун яратилган шароитлар, ватандошларимиз ва иш берувчи ўртасида белгиланган муносабатлар билан ҳам яқиндан танишдилар.