Қайд этилишича, Миграция агентлиги ва Япониянинг “Proud Partners” компанияси ҳамкорлигида ўзбекистонлик фуқаролар учун Японияда ҳайдовчилик соҳасида ишлаш имконияти эълон қилинди.
Лойиҳа доирасида номзодлар 2026-йил апрел ойидан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этади. Курс давомида иштирокчилар бепул ётоқхона билан таъминланади.
Танлов асосида 200 нафар юк етказиб берувчи ҳайдовчи ишга қабул қилинади. Саралаш жараёнлари 30 мартдан 3 апрелга қадар “Proud Partners” компанияси томонидан онлайн суҳбат орқали ўтказилади.
Талаблар BC ёки C тоифасига эга бўлиб камида 3 йиллик тажрибага эга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши, ёши 21 дан 35 гача бўлиши ва белгиланган розилик хати шартларига рози бўлиши талаб этилади. Япон тилини биладиган номзодларга устунлик берилади.
Иш шароитлари:
- ойлик маош 1200–2000 АҚШ долларигача (ошиши мумкин);
- қўшимча иш соатлари учун юқори ҳақ тўланади;
- йилда 2 марта бонус берилади;
- иш жадвали сменали;
- турар жой иш берувчи томонидан тақдим этилади (тахминан 200 доллар иш ҳақидан ушлаб қолинади).
Имтиёзлар:
- авиачипта харажатлари қоплаб берилади;
- ишчи виза расмийлаштирилади ва харажатлар компенсaция қилинади;
- тиббий ва ижтимоий суғурта таъминланади.
Номзодлар Migratsiya agentligining xorijdaish.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиши керак.
Талабларга мос келган фуқаролар билан агентлик ходимлари боғланади.
Мурожаат учун: 1282 ёки 71 202-33-55 (ички 505).