Қайд этилишича, Миграция агентлиги ва Япониянинг “Proud Partners” компанияси ҳамкорлигида ўзбекистонлик фуқаролар учун Японияда ҳайдовчилик соҳасида ишлаш имконияти эълон қилинди.

Лойиҳа доирасида номзодлар 2026-йил апрел ойидан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этади. Курс давомида иштирокчилар бепул ётоқхона билан таъминланади.

Танлов асосида 200 нафар юк етказиб берувчи ҳайдовчи ишга қабул қилинади. Саралаш жараёнлари 30 мартдан 3 апрелга қадар “Proud Partners” компанияси томонидан онлайн суҳбат орқали ўтказилади.

Талаблар BC ёки C тоифасига эга бўлиб камида 3 йиллик тажрибага эга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши, ёши 21 дан 35 гача бўлиши ва белгиланган розилик хати шартларига рози бўлиши талаб этилади. Япон тилини биладиган номзодларга устунлик берилади.

Иш шароитлари:

  • ойлик маош 1200–2000 АҚШ долларигача (ошиши мумкин);
  • қўшимча иш соатлари учун юқори ҳақ тўланади;
  • йилда 2 марта бонус берилади;
  • иш жадвали сменали;
  • турар жой иш берувчи томонидан тақдим этилади (тахминан 200 доллар иш ҳақидан ушлаб қолинади).

Имтиёзлар:

  • авиачипта харажатлари қоплаб берилади;
  • ишчи виза расмийлаштирилади ва харажатлар компенсaция қилинади;
  • тиббий ва ижтимоий суғурта таъминланади.

Номзодлар Migratsiya agentligining xorijdaish.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиши керак.

Талабларга мос келган фуқаролар билан агентлик ходимлари боғланади.

Мурожаат учун: 1282 ёки 71 202-33-55 (ички 505).