Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, “Jusour” компанияси бош директори Абдулхади Бахит Баркан Ўзбекистонга келди ва Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан мазкур масалани муҳокама қилди.
Учрашувда Қатарда ҳамширалик, қурилиш, IT ва телекомуникация соҳаларига юқори талаб мавжудлиги, жарроҳ мутахассисларга “Golden Visa” тақдим этилиши алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Қатарнинг “Tawzeef” рақамли платформасини Миграция агентлигининг xorijdaish.uz платформасига интеграциялаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Жорий йилда DUTY-FREE савдо тармоғи ҳамда Qatar Airways компаниясидаги бўш иш ўринлари бўйича Миграция агентлиги томонидан эълонлар жойлаштирилиб, номзодлар резюмелари “Tawzeef” платформасига юкланди.
Иш берувчилар танлаган номзодлар ҳозирда суҳбат босқичида.
Меҳмонлар Миграция агентлигининг мутахассисларни хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича амалдаги тажрибасини юқори баҳолаб, ушбу ёндашув Қатар учун ҳам самарали бўлишини таъкидлади.