Бу ҳақда агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар каналида хабар қилинди.

Қайд этилишича, 

  • пайвандчи,
  • муҳандис-механик,  
  • чилангар йўналишларида 70 та бўш иш ўрни мавжуд. Ойлик-маош 1800 евро ойлик (Уй ижараси ва овқатланиш ўз ҳисобидан бўлади).

Иш жадвали ҳафтасига беш кун (40 соат) бўлиб, синов муддати олти ойни ташкил қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • ёш чегараси: 40 ёшгача
  • немис тилидан камида А2 даражадаги Гёте, Телc ёки ÖSD халқаро сертификат
  • метал технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки
  • автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи
  • соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба
  • иш жадвали: ҳафтасига 5 кун, 40 соат

Танлаб олинган номзодларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • авиабилет;
  • аэрапортдан иш жойигача трансфер;
  • арзонлаштирилган яшаш жойи топишда ёрдам.

Улардан, шунингдек, металл технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи, соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади.

Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мурожаат учун: +998 71−202−33−55 (ички рақам 10).