Эртага ушбу мусобақа финалида Германиянинг «Бавария» ва Мексиканинг «Тигрес» клублари тўқнаш келади. Эътиборлиси, финал учрашувида ҳамюртимиз инспектор сифатида ишлаши маълум қилинди, дея хабар берди ЎФА Матбуот хизмати. 

Бунга қадар, Фарҳод Абдуллаев ушбу турнирнинг очилиш ўйини, яъни «Тигрес» (Мексика) ва «Улсан Ҳюндай» (Жанубий Корея) ҳамда ярим финал доирасидаги «Палмейрас» (Бразилия) – «Тигрес» (Мексика) баҳсларига ҳакамлар назоратчиси этиб тайинланганди.