Мазкур арибитраж рўйхатидан ўрин олиш учун халқаро стандартлар талаби даражасидаги билим ва салоҳият талаб этилади.
Қувонарлиси, юридик фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат юридик университети проректори Исломбек Рустамбеков мазкур марказ арбитрлари рўйхатига киритилди. Бу мамлакатимиз тарихидаги илк шундай воқелик бўлди.
Маълумот учун: ICSID - Жаҳон Банки тизимига кирувчи халқаро ташкилот бўлиб, БМТ томонидан халқаро инвестиция низоларини ҳал этиш учун тузилган. Ушбу ташкилот 1966 йилда Давлатлар ва ажнабий шахслар ўртасидаги инвестицияга доир низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги 1965 йил 18 мартда қабул қилинган Вашингтон конвенцияси асосида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 1994 йилда қўшилган.
Таъкидлаш жоизки, Исломбек Рустамбеков Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия), Делос мустақил арбитраж институти арбитрлари ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига ҳам киритилди.
Шунингдек, у Халқаро арбитрлар институти (CIArb), Ҳамжамият ҳуқуқшунослар ассоциацияси (CLA) (Буюк Британия) ва Тижорат арбитражи халқаро ассоциацияси (ICCA) (Нидерландия) аъзосидир.
Таъкидлаш жоизки, И.Рустамбеков халқаро низоларни ҳал этиш, халқаро арбитраж ва медиация масалалари бўйича бир қатор ўқув адабиётлари ва илмий мақолалар муаллифи ҳамда мазкур масалалар бўйича халқаро конференциялар маърузачисидир.
Муаттар Рўзибоева, ЎзА