Ўзбекистонлик мутахассислар аэропортнинг жамоат тартибини муҳофаза қилиш, миграция хизмати, қўриқлаш хизмати фаолиятини таъминловчи қатор бошқармаларида бўлишди. Исроил томони аэропорт амалиётида қўлланиладиган тажриба ва энг янги технологиялар тақдимотларини ўтказди.

Девид Бен Гурион  халқаро аэропорти мамлакатнинг биринчи Бош вазири номи билан аталган ва Исроилнинг энг йирик транспорт маркази ҳисобланади. 2022 йилда у 20 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган. Мутахассисларнинг айтишича, 2023 йилда аэропортдан 25 миллион йўловчи фойдаланади, бу эса пандемиягача бўлган 2019 йил рекордини янгилайди.

Аэропорт Исроилнинг бир қатор авиакомпаниялари, хусусан, Arkia, EI AI, Israir Airlines,  Sun d’Or учун базавий ҳаво платформаси ҳисобланади. Ушбу аэропортдан дунёнинг 54 та давлатининг 137 та йўналишига тўхтовсиз йўловчи қатновлари амалга оширилади.