Бу ҳақда Қозоғистон ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ЙТҲ тахминан соат 17:00 да Оқжайқ туманидаги Уралск-Атирау трассасида юз берган. 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «Mazda» CХ-7 русумли автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Mazda» CХ-7 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси, 1984 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган вояга етмаганлар воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. 

Машинада бўлган тўрт кишидан фақат 14 ёшли ўсмир тирик қолган. У туман касалхонасида, - дейилади хабарда.