Жаҳоннинг 57 мамлакатидан 285 йигит-қиз иштирок этган олимпиадада IPhO-2020 учун сараланган миллий терма жамоа аъзолари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон шарафини Тошкент шаҳри 71-мактаб 11-синф ўқувчиси Раил Хашаев, С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси Мадинабону Ҳасанова, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 1-босқич талабаси Мироншоҳ Юсуфов, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 1-босқич талабаси Сардор Бобошев ҳамда Москва физика ва технология институти 1-босқич талабаси Азизбек Турсунов ҳимоя қилди.
Раил Хашаев бронза медални қўлга киритди, Сардор Бобошев ва Азизбек Турсунов эса диплом билан тақдирланди.