Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида футбол бўйича қизлар терма жамоалари ўртасида “CAFA U-17 Women’s Championship 2021” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда мезбонлар Тожикистон қизлар терма жамоасидан ташқари Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистондан ҳам футболчи қизлар иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Бугун қизларимиз халқаро турнир доирасида навбатдаги учрашувини ўтказишди. 2-турда Илҳом Ханжариев шогирдлари мусобақа фаворитларидан ҳисобланган эронлик тенгқурлари билан куч синашишди.

Учрашувда U-17 қизлар терма жамоамиз 2-0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўйинда терма жамоамиз вакиласи Лейла Рустуллаева томонидан киритилган икки гол якунда қизларимизга ғалаба тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Ханжаралиев шогирдлари илк турда тожикистонлик дугоналари билан 1-1 ҳисобида муросага келишган эди.