Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги «Элорда cуп» турнири ўз ниҳоясига етди. Ушбу халқаро турнирда қатнашган ўзбекистонлик талабалар олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, турли тоифаларда рингга чиққан Жиззах давлат педагогика университети талабалари Жаҳонгир Зокиров ва Нигина Ўктамова олтин медаль, Бухоро давлат университети талабалари Сабина Бобоқулова, Асилбек Жалилов ва Саиджамшид Жафаров — кумуш, Маржона Савриева бронза медали, Бухоро давлат педагогика институти талабаси Шахзод Музаффаров — бронза, Қўқон давлат педагогика институти талабаси Адҳам Муҳиддинов бронза медаль, Самарқанд давлат университети талабалари Цитора Турдибекова кумуш, Навбаҳор Ҳамидова эса, бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.