Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси вакиллари ва Чехия Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех билан бўлиб ўтган музокара якунига кўра, ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси мутахассисларини Чехиянинг давлат ва хусусий клиникаларида ишлашга тайёрланади ва юқори лавозимли ишларга жойлаштирилади.
Номзодларни чех тили ва касбга тайёрлаш, дуал таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда диплом ва малакаларни тан олиш жараёнларини енгиллаштириш масалалари ҳал қилинади.
Мазкур жараён жорий йилнинг сентябрь ойидан ишга туширилади.