Тошкент давлат стоматология институти ёш профессори, тиббиёт фанлари доктори Бахтинур Худанов ҳам агентлик томонидан ташкил этилган танловда ғолиб чиқди ва ҳозирги кунда Бельгиянинг Брюссел эркин университетида илмий стажировка ўтамоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Брюссел эркин университети халқаро QS рейтингида 210-ўринда жойлашган ва унда 30 мингга яқин талабалар таҳсиол олишади.
Икки университет профессорлари орасида йўлга қўйилган илмий ҳамкорлик доирасида миқдорий нур флюросценцияси (QLF), микроскопия, эпидемиологик тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда стоматология соҳасида самарали тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Хорижий ҳамкорлик натижасида бугунги кунга қадар ёш олим томонидан Scopus базасига кирган журналларда 5 та мақолалар чоп этилган, 3 та халқаро грант ғолиблиги қўлга киритилган ва муваффақиятли амалга оширилган.
Б.Худанов мазкур стажировка давомида мавжуд билим ва кўникмаларини Брюссел эркин университети талабаларига ҳам ўргатмоқда.
Ўйлаймизки, стажировка давомида орттирилган билим ва тажриба республикамизда стоматология соҳасини янада ривожлантириш учун хизмат қилади.