ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази катта илмий ходими, PhD Мирзакамол Аюбов Халқаро пахта тадқиқотчилари ассоциацияси (ICRA – International Cotton Advisory Committee)нинг ICRA-ASIA Young Scientist Innovation Medal-2023” мукофотига сазовор бўлди.
Мазкур медал учун номзодлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан Осиё минтақасида пахтачилик соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи ёш олимлар орасидан сараланади.
Мукофот пахта тадқиқотлари билан шуғулланаётган ёш олимларни қадрлаш, эътироф этиш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.
Жорий йилги мукофотга икки нафар олим – Ўзбекистондан Мирзакамол Аюбов ҳамда покистонлик тадқиқотчи, Файсалобод Қишлоқ хўжалиги университети доценти Таҳсин Азҳар лойиқ deb topildi.