Ўзбекистонлик ёш режиссор Гулнара Иванова машҳур ёзувчи Стивен Кингнинг "Доллар Бабй" номли лойиҳасида ғолиб бўлди ва унинг асарини экранлаштириш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Гулнара Иванова ВГИКнинг Тошкентдаги филиали талабаси бўлиб, Кингнинг «Қўл сиқмаган одам» (1981) ҳикояси асосида «Тегиниш» номли қисқаметражли ҳоррор филмини суратга олганди.

Шунингдек, картина Малайзиядаги кинофестивалнинг «Энг яхши триллер» йўналишида ғолиб бўлган.

Маълумот учун, Стивен Кинг асарлари асосида «Шоушенкдан қочиш» ва «Яшил миля» каби дунёга машҳур филмлар суратга олинган.