Жорий йилнинг 16-23-май кунлари Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ХIII Халқаро муғом фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалда Ўзбекистондан Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Ромитан 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган 6 нафар ўқувчилари иштирок этди.

Фестивал якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан 1 ўринни Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Aкмалов банд этди. 

Наманган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни эгаллади.

Aбдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Aхтамовга эса фахрли 3-ўрин насиб этди. 

Шу билан бирга, фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Aкмалов эътироф этилди.