Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Хорватиянинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан видеоконференцалоқа форматида учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувнинг асосий кун тартибидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини Хорватияга ишлаш учун жўнатишнинг ташкилий масалалари ва қонунчилик базасини яратиш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этдилар.