Республика хавф даражаси паст бўлган мамлакатлар қаторига киритилган. Демак, мамлакатда зўравонлик даражаси паст, террорчилик хуружлари қайд этилмаган, оммавий тартибсизликлар жуда кам учрайди, хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ишлайди, инфратузилма умумеътироф этилган стандартларга жавоб беради.
«International SOS» таҳлилчилари Швейцария, Словения, Дания, Норвегия, Финляндия, Исландия ва Гренландия оролини сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфсиз давлатлар деб тан олишади.
Афғонистон, Украина, Ироқ, Яман, Ливия, Сомали ва Жанубий Судан ўта хавфли деб таснифланган.