Қайд этилишча, Навоий вилоятининг Нурота туманида эрта тонг ҳарорат -1 даражагача совиди. Вилоятнинг бир қатор станцияларида тупроқ сиртидаги ҳарорат ҳам -3 даража совуқ ҳароратгача пастлаган.

Жиззах вилоятининг Фориш тумани тоғ этакларида сув юзаси музлаган. 

Тонгги соат 5:00 да Қамчиқ довони юқори қисмида ҳаво ҳарорати -4 даража совуқни кўрсатган.

Хоразм вилоятининг кўплаб станцияларида ҳам тунда ҳаво ҳарорати нол ва ундан бироз пасайган, тупроқ сиртидаги ҳарорат -2 даражагача тушган. 

Бу, кучсизроқ кўринишдаги "совуқ уриш" ҳодисаси дегани.

"Навоий вилоятининг Нурота, Самарқанд вилоятининг Қўшробот ҳамда  Жиззахнинг Фориш тумани 800-900 метрдан юқори тоғ этакларида ток ва помидор кўчатларини совуқ урган бўлиши мумкин",  дейилади хабарда.