Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.
Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.