Бу ҳақда Hyundai Rotem матбуот хизмати маълум қилди.

10 февраль куни Жанубий Кореянинг Кёнгсанг-намдо провинцияси, Масан портида Ўзбекистонга юборилаётган илк тезюрар поезд таркибини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев ҳамда Жанубий Корея расмийлари ва Hyundai Ротем раҳбарияти иштирок этди.

Hyundai Ротем компаниясининг Раил Солутион бизнес бўлинмаси раҳбари Ким Жонг-хун ўз нутқида шундай таъкидлади:

«Бугунги маросим Кореянинг 30 йил давомида тўпланган тезюрар поезд технологияларини жаҳон аренасига олиб чиқаётган жуда муҳим қадамдир. Ушбу поездлар Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг ёрқин тимсолидир.»

Ўзбекистонга етказиб бериладиган поездлар жами 42 та вагондан (6 та таркиб) иборат бўлиб, қуйидаги техник хусусиятларга эга:

  • Ўзбекистон темир йўллари стандартига мослаштирилган.
  • Юқори ҳарорат ва қум бўронларидан ҳимоя қилувчи махсус чангга чидамли тизим билан жиҳозланган.
  • Поездлар «motor-distributiv» (қувват ҳар бир вагонга тақсимланган) тизимда ишлайди, бу эса тезланишни яхшилайди ва йўловчи сиғимини оширади.

Ушбу поездлар Ўзбекистоннинг жами 1286 км масофани қамраб олувчи тезюрар йўналишларида хизмат кўрсатади. Бу эса мамлакат транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқади. Hyundai Ротем келгусида нафақат поезд етказиб бериш, балки уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳам Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришини билдирди.