"Ислоҳотларимизнинг кейинги устувор йўналишлари бу:

- қонун устуворлигини таъминлаш;

- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;

- коррупцияга қарши самарали курашиш;

- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;

- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;

- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш.

Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтирамиз", — деди Ж.Хўжаев.