Сайловда Кувайтда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда овоз бериш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Сайловчилар сайлов участкасида жойлаштирилган бешта сиёсий партиядан Президентга номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги маълумот билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқдалар.

Барча сайловчилар бугун ўтказилаётган Президент сайловлари  Янги Ўзбекистоннинг равнақи ва тараққиёти учун муҳимлигини алоҳида эътироф этмоқдалар. Шу нуқтаи-назардан мустақил мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро ўзининг Конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, энг муносиб номзодни сайлайди”, деган якдил фикрлар мавжуд.

Сайлов жараёни тинч, осойишта ва кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Ғайрат Зуннунов, фуқаро:

– Кувайт давлатидаги элчихонамизда Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи сайлов участкаси ташкил этилиб, унда овоз бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Кувайтда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз бериш учун келмоқдалар. Улар орасида турли каcб эгалари, хусусан шифокорлар, ўқитувчилар, таржимонлар, спорт ва маданият ходимлари бор.

Ватандошларимиз мамлакатимиз келажаги учун муҳим бўлган катта сиёсий тадбирда фаол иштирок этиб, ўзлари хоҳлаган номзодга овоз беришларига ишонаман.