Мусобақанинг расмий очилиш маросими ва биринчи ўйин Ўзбекистон давлат мадҳияси остида миллий байроғимизни кўтариш билан бошланди.
Элчихонадан хабар қилишларича, мусобақадаги ҳар бир ўйин муросасиз кечди. Турнир якунида ғолиб жамоага элчихона номидан кўчма кубок ва эсдалик совғалари топширилди.
Турнир якунидан сўнг, иштирокчилар элчихонада мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирига таклиф этилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири
Қайд этиш керакки, сўнгги икки ой мобайнида Саудиядаги юртдошларимиз ўртасида ҳафтада икки марта футбол ўйинлари ўтказилиб келинади. Ушбу спорт тадбирлари ватандошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.