Бугунга қадар Д.Аҳадов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жорий йил 28 июнь куни 48 ёшни қаршилайдиган дипломат соҳадаги фаолияти давомида вазирлик тизимининг қатор бошқармалари, бош бошқарма бошлиғи, Ўзбекистоннинг Германия, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испаниядаги элчиси, вазир ўринбосари каби лавозимларда ишлаган. Немис ва инглиз тилларини билади.

Қайд этиш жоиз, бунга қадар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимида Фарҳод Арзиев (2017-2020 йиллар) фаолият юритиб келаётган эди. У 2020 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.