Open Data Inception — bu Open Data Soft томонидан ишлаб чиқилган 2600 дан ортиқ очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхатидир. opendatainception.io сайти бутун дунёда кенг фойдаланиладиган ва энг катта очиқ маълумотлар манбаларидан бири ҳисобланади.
Очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикка кирувчи мамлакатлар рўйхати:
|
№ |
Давлат номи |
Манбалар сони |
|
1 |
Америка Қўшма Штатлари |
644 |
|
2 |
Испания |
304 |
|
3 |
Францийа |
111 |
|
4 |
Буюк Британия |
105 |
|
5 |
Канада |
99 |
|
6 |
Ўзбекистон |
70 |
|
7 |
Австралия |
59 |
|
8 |
Германия |
57 |
|
9 |
Италия |
48 |
|
10 |
Голландия |
31 |
Шунингдек, «Open Data Inception»да Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) энг йирик 21 та очиқ маълумот манбалари рўйхатдан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, БМТнинг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олди. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.
ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Жаҳон банки ва БМТТД Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасини фаол ривожлантиришга кўмаклашмоқда.
Давлат статистика қўмитаси