Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.