Дастлабки сабоқ Агентлик қошидаги "Ёшлар ижодий-тажриба студияси"да таниқли кинорежиссёр Али Ҳамроев томонидан олиб борилди.
Шунингдек, ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Менинг бобом 90 ёшда” қисқа метражли ҳужжатли фильми намойиш этилди. Намойишдан сўнг кинорежиссёр Али Ҳамроев фильм бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Маҳоратли кинорежиссёр Али Ҳамроев билан ўтган учрашув ҳамда қисқа метражли фильм намойиши талаба-ёшларда ижобий таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Агентлик ёш киноижодкорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва маҳоратини ошириш мақсадида бу каби ижодий учрашувларни тез-тез амалга оширмоқда.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати