Тадбирда Ўзбекистонда «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Ўз навбатида, Ричард Паркер «Altitude Angel» компаниясининг учувчисиз авиация навигацияси соҳасидаги фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.
Британия компанияси раҳбарияти иқтисодиётнинг турли тармоқлари эҳтиёжлари учун учувчисиз учиш аппаратларини кенг жорий этилаётгани ва бу йўналишдаги бой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбеккосмос» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кейинги амалий босқичлари бўйича келишувларга эришди.