Интернет фойдаланувчиларини алдаш йўли орқали, 10,00 АҚШ доллар маблағга эга реклама купони тақдим этилиши ҳисобига ушбу постни тарғиб қилиш ва кўпроқ одамларга етказиш сўралади.

10,00 долларлик маблағнинг тақдим қилиш ҳақидаги бу ёлғон чақириқ орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай акцияга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати