Click орқали тўлов ҳозирча фақат жисмоний шахсларга мўлжалланган. Бунинг учун биринчи навбатда смартфон телефонлари орқали «UNG Petro» ёки «Click evolution» иловасини юклаб олиш талаб этилади. Шундан сўнг иловага банк карта рақамлари киритилиб авторизация қилинади.

АЁҚШга кирганда ҳайдовчи ўз автоуловидан тушмаган ҳолда колонка олдида «QR код расми»га смартфонини яқинлаштирса, керакли миқдордаги пул маблағлари ечилиб, нефть маҳсулоти қуйиб берилади.

Харидор илова орқали пул тўлови амалга ошираётган вақтда ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширилади. Яъни яратилган қулай хизмат учун харидордан ҳеч қандай пул маблағи ечилмайди. Ваҳоланки бошқа иловаларда ҳар бир ўтказилган суммадан 1 фоиз пул маблағи ечилиши назарда тутилган.

«UNG Petro»да эса аксинча, Click иловаси орқали тўлов қилган мижоз ҳамёнига ҳар бир тўловдан 2 фоизгача пул қайтими тушириб берилади. Қайтимлардан йиғилган пулга Click иловадаги мавжуд хизматлар (коммунал, мобил алоқа ва ҳ.к) учун тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.